
Ишончли манбаларнинг маълумот беришича, бугун, яъни 19 июнь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Маданият саройида кенгайтирилган мажлис ўтказилиб, унда университет ректорлигига Реймов Ахмет Мамбеткаримовични тайинлаш масаласи кўтарилган ва бир овоздан маъқулланган.
Маълумотларга кўра, Ахмет Реймов 1977 йил Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида таваллуд топган. 2014 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё Институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган, техника фанлари доктори илмий унвонига эга. 2008 йил «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонига сазовор бўлган.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р.Қосимов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Бошлиғи М.Ерниязовлар иштирок этди.
Ислам Матеков.