
Шу йилнинг 9-10-август кунлари Тошкент шаҳрида «Уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этишнинг долзарб масалалари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади. Конференция учун материаллар тегишли стандартларда ёзилиб, соҳа мутахассисининг камида битта тақризи билан 2017 йилнинг 25 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармасида ёки konferensiya@umail.uz электрон манзилида қабул қилинади. Материаллар электрон формада, мутахассис фикри эса имзо қўйилиб, сканерланган формада материалга илова қилинади.
Ислам Матеков.