

Қорақалпоқ халқининг классик шоири, бобомиз Бердақ Ғарғабай ўғлининг адабий меросини келажак авлодларга етказиб беришдек буюк ишда Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Бердақ миллий музейининг аҳамияти катта.


Музей 2002 йил ўз фаолиятини бошлаган бўлса, шу пайтга қадар унинг фонди 5 мингдан ортиқ экспонатлар билан тўлди. Шу йил музей жойлашган бинони реконструкциялаш ишлари олиб борилиб, таъмирлаш ишларига 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.


Таъмирлаш ишлари тугалланиш арафасида бўлса ҳам, у шаҳримизнинг энг файзли масканларининг бирига айланди. Музей олдидаги замонавий фонтан музей кўркига кўрк, саловатига саловат қўшиб тур.


Сахибжамал Есемуратова.
Фотолар муаллифи: Ислам МАТЕКОВ.