
Жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор вакилларни тақдирлаш мақсадида «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилди.
Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағи ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ва мамлакатимиз санаторийларида даволанишлари учун бир маротабалик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси Мустақиллик куни байрами арафасида Республика кенгаши раиси томонидан тантанали вазиятда топширилади.
Эслатиб ўтамиз, «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 2017 йил 13 июльда қабул қилинди.
Сахибжамал Есемуратова