
Бугун Қорақалпоғистондаги барча олий таълим муассасаларида абитуриентларнинг рухсатнома ҳужжатлари (ДТМ қоғози) берилла бошлади. Маълумотларга кўра, эртага, яъни 30 июль куни абитуриентларнинг тест топширадиган биноларида 1 августда бўлиб ўтадиган тест синовлари олдидан ўз гуруҳларини аниқ билиб олиши учун тайёргарлик тадбири ўтказилади. Тест бўладиган куни тушунмовчиликлар ва ортиқча оворагарчиликлар бўлмаслиги учун абитуриентларнинг тестга тайёргарлик тадбирида иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Маълумот учун, абитуриентларга рухсатномалар 30 июльда ҳам берилади.
Ислам Матеков.