
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг раиси Қ.Қуронбоев Қўнғиротлик ёшлар ва тадбиркорлар билан учрашди. Туманда ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиб берилди. Қўнғирот туманида истиқомат қилувчи Илхам Даўлетмуратов мебел ишлаб чиқариш бизнесини бошлаши учун 50 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиб берилди. Шунингдек, ёш тадбиркор Илхом Даўлетмуратовга Навоий вилоятидаги аммиак ишлаб чиқарувчи заводга тажриба алмашиш учун йулланма берилди. Бундан ташқари, Диана Каюпованинг туманда ёшлар учун театр уйини қуриш таклифи ҳам ижобий ҳал қилинадиган бўлди. Жойларда ўтказилаётган бундай тадбирлар ва учрашувлар давом этмоқда.
Сахибжамал Есемуратова