
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17 июльдаги қарори билан мамлакатда ер усти аналогли теледастурларни тўхтатиш жадвали тасдиқланди. Жадвалга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида ер усти аналогли теледастурлар 2018 йилнинг 10 сентябрь куниидан бошлаб, узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида эса 2018 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб тўхтатилади. Бундай аҳоли пунктлар аҳолиси миллий телеканалларни сунъий йўлдош орқали томоша қилишлари мумкин бўлади.
Сахибжамал Есемуратова.