
Шимолий Хитойда «Хато» тайфуни оқибатида 12 киши дунёдан кўз юмган, 270 дан ортиқ одам оғир даражада жароҳатланган.
Тайфун транспорт тизимига қаттиқ зарар етказган. Юқори тезликдаги айрим магистралларнинг ҳаракат тўхтатилган. Аэропортларда 247 ички ва 298 халқаро рейслар тўхтатилган, дея хабар бермоқда РИА Новости.