
Жорий йил 3 май куни Нукус шаҳар «Ёшлар маркази»да Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси томонидан «Бизнес ғоя танлаш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тренингни бугунги кунда Германиянинг Augsburg университетида тахсил олаётган марказнинг бизнес тренери Юсуп Жаримбетов 50 нафарга яқин бизнес клуб аъзоларига Германия тажрибасидан келиб чиқиб, ўзимизда мавжуд бўлмаган кичик бизнес турлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.


- Кичик бизнес ғоялари, маблағ бўлмаса ҳам тадбиркорликни бошлаш сирлари клуб аъзоларида катта қизиқиш уйғотди. Ёшлар тадбиркорлигида чет эл тажрибалари ўз самарасини кўрсатишига ишонаман,- дейди тренер Юсуп Жаримбетов.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz