
Озарбайжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг оғир атлетика бўйича мусобақаларида юртдошимиз, Тахиятош оғир атлетика мактаби тарбияланувчиси Рустам Жангабаев энг оғир вазн тоифасида иштирок этиб, олтин медальни қўлга кириди. Маълумотларга кўра, у мусобақаларнинг «Энг яхши спортчиси» номинацияси ғолиби ҳам бўлган.
Ислам Матеков.