
Оғир атлетика бўйича мусобақаларнинг иккинчи куни омадли бошланди. Ҳамюртимиз Ғ.Айтмуратов Жиззах Олимпия заҳиралари коллежининг манежида ўтказилган мусобақада 85 килограммгача вазндаги спортчилар ўртасида тенгсиз деб топилди ва олтин медаль соҳибига айланди. Мусобақалар давом этади.