
Америкалик олимларнинг аниқлашича, уяли телефонларни ўчирмасдан, туунда бош томонимизга қўйиб ётиш уйқусизликка, қўрқинчли тушлар кўришга сабабчи бўлади. Агар сиз уяли телефонингизни бош томонингизга ёки ёстиғингизнинг тагига қўйиб ухласангиз, бу одатдан тезда халос бўлишингиз керак. Сабаби, уяли телефонингиздаги Wi-Fi тизими одамларда юрак ва суяк касалликларига олиб келиб, иммунитетни пасайтириб юборади. Шу туфайли, уяли телефонларингизни ўзингиздан 3 метр йироққа қўйиб ухлаганингиз маъқул.
Сахибжамал Есемуратова.