
2018 йилнинг 10 апрел санасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши кичик мажлислар залида «Давлат дастурларининг амалга оширилишида жамият назоратини ўрнатиш: журналист маъсулияти ва ҳуқуқлари» мавзусига бағишланган матбуот конференцияси ўтказилди.
Матбуот конференцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Матбуот хизмати томонидан ташкиллаштирилиб, унда республика ОАВ ходимлари иштирок этди.

«Қорақалпоғистон ёшлари» газетаси бош муҳаррири С.Жаниев «Давлат дастурларининг амалга оширилишида газета-журналларнинг тутган роли ва уларнинг масъулияти ҳақида», Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи ўринбосари А.Ембергенов «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури бўйича жамоат назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ҳақида», Қорақалпоғистон ахборот агентлиги директори Е.Қанаатов «Давлат дастурларини фаол амалга оширишда Интернет журналистиканинг аҳамияти, соҳанинг ҳозирги кўрсаткичлари ҳақида», Қорақалпоғистон Телерадиокомпанияси директори ўринбосари Н.Жақсимуратова «Давлат дастурларининг амалга оширилишида телевидениенинг тутган роли» мавзусида баёнот қилди. Конференция эркин фикр алмашиш ва савол-жавоблар билан давом этди.

Куннинг иккинчи ярмида пойтахтимиздаги «Муратбек мебел» корхонасига медиа-тур ташкиллаштирилиб, журналистлар корхонанинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Сахибжамал Есемуратова