
Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув кенгашининг маълум қилишича, мамлакатдаги фуқаролик уруши йиллари давомида қарийб 332 минг киши ҳалок бўлди, жумладан, тинч аҳолидан – деярли 99 617 киши ва 18 243 дан ортиқ болалар, дея хабар тарқатти Sof.uz сайти.
Қуролли можаро оқибатида президент Башар Асадга бўйсунувчи 116 774 нафар ҳарбий хизматчи ва унинг тарафдорлари ҳалок бўлди. Исёнчилар ўртасидаги йўқотишлар 57 минг кишини ташкил этди.
Шунингдек, ИШИД ёки «Ал-Қоида»га мансуб 58 минг жангари йўқ қилинди.