
Давлат тест маркази томонидан абитуриентларга махсус рухсатномалар 29-июль санасидан бошлаб тарқатилиши маълум бўлди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида умумий видеоселектор мажлисида айтиб ўтилди.
Шунингдек, мажлисда президентнинг «2017-18 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарори ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича вазият муҳокама этилди.
Сахибжамал Есемуратова