
Абитуриентлар диққатига! 1 август куни тест саволларининг жавобларини жавоб варақасидаги доирачани бўяб белгилаганда қора ёки бошқа рангдаги гель ручкалардан фойдаланиш маън этилади. Чунки, тест жавоблари текширилганда бу хатога ҳисобланиб, меҳнатингиз бир пул бўлади. Шу туфайли, ҳаво ранг шарикли ручка билан жавобларни белгиланг. Шунингдек, доирачани тўлиқ бўямаслик ёки чегарасидан ташқарига чиқиб кетиш ҳам хато саналади.
Сахибжамал Есемуратова.