
Қуртнинг таркибида туз бўлади. Шу туфайли, унинг оғиз бўшлиғи учун фойдали томонлари кўп. Ҳар куни 2-3 дона қурт истеъмол қилган одамнинг оғиз бўшлиғида ҳечқандай касаллик бўлмайди. Тишларни қаттиқлаштириб, овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Организмдаги кальций миқдорини оширади.
Агар ангина билан касал бўлган бўлсангиз, унда сизга энг яхши даво – қурт. Кунига 5-6 дона қурт истеъмол қилсангиз, унинг таркибидаги туз сўлакнинг кўп ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Сўлак таркибидаги лизоцим оғиз бўшлиғидаги бактерияларни йўқ қилади. Шунингдек, қуртнинг тузи ангинани енгиллаштиришга ёрдам беради. Аммо, қуртнии миқдоридан ортиқ истеъмол қилсангиз, жудаям чанқайсиз. Шундай пайтда қурутилган олмадан ишланган шарбат (қант қўшшилмаган) ичсангиз, чанқоғингиз босилади.
Ислам Матеков.