
Жорий йилнинг 8-12 июн кунлари Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда Республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида мини футбол бўйича \"Олимпиада юлдузлари\" шиори остида мусобақалар бўлиб ўтди. Мусобақаларнинг 1 босқичида 76 та олий таълим муассасаси, иккинчи босқичида 15 та олий таълим муассасаси ва чорак финал ва финал мусобақаларида 5 жамоа иштирок этди. Қизғин давом этган ярим финал ва финал мусобақаларида 1-ўринни Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти жамоаси, 2-ўринни Қорақалпоқ давлат университети жамоаси ва 3-ўринни Тошкент архитектура ва қурилиш институти жамоаси вакиллари эгаллади. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Сахибжамал Есемуратова