
Нью-Йоркнинг Бронкс шаҳрида яшовчи Эллен Фрей-Ваутерс ўзининг икки мушугига 300 минг долларни мерос қилиб қолдирди, дея хабар берди vesti.ru
Аёл асли Нидерландиялик бўлиб, унинг умрлик йўлдоши Фрей-Ваутерс 1989 йили вафот этган. Уларнинг боласи кичкиналигида оламдан ўтган. Аёлнинг ёрдамчиси бу мушукларнинг унинг боласидай бўлиб қолганлигини таъкидламоқда.