
Нукус деҳқон бозори ёнидаги йўл ости йўлидан ўтишда бир қанча баннерларнинг рекламаларини кўриш мумкин. Бу жойдан деярли ҳар куни ўтамиз. Бу ердаги баннерларнинг бирида «Мустақиллигимизга 23 йил» ёзуви ёзилган. Аммо, мазкур йилда Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигига 26 йил тўлди. Бу баннерни бундан бир-икки ҳафта илгари фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари танқид остига олганди. Аммо, бу фикрлар-у-танқидларга ҳеч ким қулоқ солмади. Аслида, бу ер ва ундаги баннерларга ким жавобгар? Вақти ўтган баннерларни олиб ташлаш ва уларнинг ўрнига янгиларини жойлаштириш, замон билан, асосийси ЙИЛЛАР билан тенг қадам ташлаш зарур.

Сахибжамал Есемуратова
Фото: Парахат Әжимуратов, журналистика мутахассислиги 2 курс талабаси